Кўп бериладиган саволлар

Жавоблар варақаси бу тест топшириқлари китобидаги ҳар бир топшириқнинг бажарилиши натижасида танлаган жавобнинг биттасини белгилашга мўлжалланган ва абитуриентнинг билимини баҳолаш учун асос ҳисобланадиган ягона ҳужжат.

 

Тест топшириқлари китоби белгиланган фанлар мажмуаси бўйича тест топшириқларини ўз ичига олган саволлар тўплами.

 

Тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун 25 июлдан 20 августгача бўлган муддатда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 07:00 да, иккинчи смена соат 14:00 да бошланади.

 

Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади. Абитуриент учун мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди. Абитуриент тест синовига қатнашиш вақти ва кунини Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳам билиб олиши мумкин.

 

Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади. Абитуриент учун мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди.

 

Тест топшириқлари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.

 

Абитуриентлар танлаган таълим йўналишига қараб тегишли равишда бир, икки ёки учта фан мажмуаси бўйича тест синовини топширади.

 

Тест топшириқлари китобидаги мавжуд ҳар бир фан 30 тадан тест топшириғини ўз ичига олади.

 

Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт белгиланади.

 

Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган тест синовлари натижалари тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда олий таълим муассасаларига етказилади.

 

Тест синовлари Тошкент шаҳридаги “Ўзекспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуаси павилонларида ва унинг ҳудудида ўрнатиладиган қўшимча йиғма павилонларда, шунингдек, катта сиғимдаги бошқа биноларда, вилоят марказларида эса – олимпия захиралари коллежлари ёки бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилади.

 

Исломшунослик (5160100) – Ма’навият асослари (50 балл), Чет тили (43 балл);

Диншунослик (5120600) – Ма’навият асослари (33 балл), Чет тили (30 балл).

 

Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги B1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни қабул жараёнида тақдим этганда олий таълим муассасалари бакалавриатининг кириш тест синовлари фанлар мажмуасига чет тили фани (инглиз, француз, немис) киритилган йўналишларда мос чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан тест синови топширмайди.

 

Тест синовлари ўтказиладиган худудга ёки бинога киришда микрокалкулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилганда, олиб кирганда ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланганда; тест материалларини бошқа абитуриентга узатганда ёки уларга ёрдам берганда; тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиққанда, тест топшириқлари китоби варағини йиртганда; тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортганда; тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаган ҳолатлар абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилишига сабаб бўлади.

 

Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 20 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ, дам олиш кунларисиз ўн бир календар куни ичида) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апеллясия комиссиясига Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарорининг 1-иловасидаги Низомга мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда апеллясия шикоятини бериш ҳуқуқига эга. Абитуриентга апеллясия шикояти қабул қилинганлиги тўғрисида уч иш куни ичида хабарнома берилади. Апеллясия шикояти Давлат тест марказида ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимларида қабул қилинади.


Print   Email