АКАДЕМИЯДА МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИК ИНСТИТУТИГА 2020 ЙИЛ I-ЧОРАК УЧУН ҚАБУЛ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 23 январдаги 03-20/413-сон ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 24 январдаги 506-сон хатлари асосида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида мустақил изланувчилик институтига 2020 йил I-чорак учун қабул бошланди.

Талабгорлар Академияда фаолияти йўлга қўйилган қуйидаги ихтисосликлар бўйича ҳужжат топширишлари мумкин:

  • 00.04 – Диншунослик;
  • 00.05 – Ижтимоий психология (Дин социопсихологияси);
  • 00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги;
  • 00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик;
  • 00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт;
  • 00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги.

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

  • ариза;
  • қисқача биографик маълумотнома;
  • фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик диплом нусхаси;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
  • илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
  • фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
  • иш жойидан тавсифнома;
  • режалаштирилган диссертация мавзуси ва асоснома.

Эслатма: Ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) http://phd.mininnovation.uz интернет манзили орқали жорий йилнинг 25 февраль кунига қадар қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй (ЎзХИА Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори).

Мурожаат учун телефон: (71) 244-00-56 / (90) 954-52-43


Print   Email