“ЎҚУВЧИ ВА ТАЛАБАЛАРНИНГ БЕШИНЧИ ТЕАТР ВА ҚЎШИҚ ФРАНКОФОН ФЕСТИВАЛИ”

Академия профессор-ўқитувчилари ва талабалари диққатига!

Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон давлат ёшлари театри билан ҳамкорликда 2020 йил 11-13 март кунлари “Ўқувчи ва талабаларнинг бешинчи театр ва қўшиқ Франкофон фестивали”ни ўтказиш режалаштирилган.

Тадбир Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 55-уйда (мўлжал, эски телеминора, метронинг "Пахтакор" станцияси) Ўзбекистон Давлат Ёшлар театрида бўлиб ўтади.

Ушбу театр фестивалида иштирок этишни истаган иштирокчилар 2020 йилнинг 22-февралигача рўйхатдан ўтишлари керак.

Саёҳат ва турар жой харажатлари Ўзбекистон томонидан қопланади. Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси иштирокчиларнинг овқатланиш билан боғлиқ ҳаражатларини 2020 йил 11-13 март кунлари ўз зиммасига олади.

Мазкур тадбирда иштирок этиш истагида бўлганлар Академия Халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат этишлари мумкин.


Print   Email