ШОИР МИРЗА КАРИМ БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Мирзакарим Тошболтаев билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Унда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ш.Акмалов, академия Касаба уюшмаси раиси Ю.Содиқов, Хотин-қизлар бўлими бошлиғи Р.Матибаева, Ахборот-ресурс маркази раҳбари Н.Мирхажаева, Талабалар турар жойи мудираси М.Тожиева ҳамда талабалар иштирок этди.

Тадбирда шоир М.Тошболтаев ўзининг самарали фаолияти, ўзбек шеъриятига қўшиб келаётган ҳиссаси, ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топиши йўлидаги қатор асарлари тўғрисида маълумот берди.

Шоир 1968 йил 1 март куни Фарғона вилоятининг Бувайда туманида туғилган. Ёшликдан шеъриятга бўлган қизиқиши уни ижод сари етаклайди. Шу сабабли бўлса керак юртимиздаги кўплаб таниқли санъаткорлар томонидан севиб ижро этилаётган “Орангизда онам бўлсайди”, “Ёшлик бизни ташлаб кетади”, “Жайра-жайра”, “Дадамнинг мухлислари” каби қатор кўй ва қўшиқларнинг муаллифи ҳам айнан Мирза Каримдир.

Ижодий учрашувда талабалар шоир ижодидан ёд олган шеърларини ўқиб бериб, бугунги кунда халқимиз томонидан катта қизиқиш билан тингланаётган қўшиқларнинг аксарият қисми М.Тошболтаев қаламига мансуб эканини билдиришди.

Шунингдек, тадбирда Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан улуғ бобокалонимизнинг илмий-маънавий меросига ҳам тўхталиб ўтилди.

Тадбир сўнгида эса талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан шоир Мирзакарим Тошболтаевга мурожаат қилишди.

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати


Print   Email